Испания пойтахти Мадридда коронавирусдан вафот этганларнинг жасадларини шаҳардаги Муз саройида сақлашга қарор қилинди. Айни пайтда Мадридда вирус қурбонлари сони 1263 кишига етган, бу бутун мамлакатда вафт этганларнинг ярмидан кўпини ташкил этади.
Ҳудудий ҳукумат муз майдони 1800 квадрат метрни ташкил этадиган саройдан морг ўрнида фойдаланмоқчи, деб хабар қилади Español нашри.
Ўтган душанба куни Мадрид мэри Хосе Луис Мартинес Альмейда Испания ҳукуматини Мадрид шаҳри дафн қилиш бюросининг вазиятни қўлга олиши тобора мураккаблашиб бораётгани, морг ходимларида COVID-19 юқтирган жасадлар билан ишлаш учун ҳимоя костюмлари йўқлиги ҳақда хабардор қилганди.
ЎзА