Ҳар йили Янги йил байрами арафасида эртанги кунимиз эгалари бўлган болажонларга байрамона кайфият улашилиб, Президент совғаларини топшириш анъанага айланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Тахиатош “Болалар уйи”да тарбияланувчиларни Янги йил байрами билан табриклаш учун борди.

Чиройли безатилган арча атрофида ташкил этилган байрам кечасида кичкинтойлар томонидан тайёрланган рақслар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди. Болалар доимо давлатимиз эътибори ва ғамхўрлигида экани таъкидланиб, уларга Президент совғалари топширилди.

Байрам тадбиридан сўнг Жўқорғи Кенгес Раиси “Болалар уйи” тарбияланувчиларига яратилган шароитлар билан танишди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири