Қонун лойиҳасига шарҳ

Мамлакатимизда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракат иштирокчилари учун қулай ва хавфсиз шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Эндиликда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги қонун қабул қилиниш арафасида. Парламент қуйи палатасида кўриб чиқилаётган бу борадаги қонун лойиҳаси билан тротуарлар, пиёда ва велосипед йўлаклари ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонларда автотранспорт воситаларини юргизишнинг олдини олишга қаратилган нормалар белгиланмоқда. Бундан махсус автотранспорт воситалари мустасно.

Шунингдек, аҳоли томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова лойиҳадаги нормалар бўйича батафсил маълумот берди.

Муҳтарама Комилова,  

Дониёр Ёқубов, Анвар Аҳмедов (видео),  

ЎзА