Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён билан учрашди.
Томонлар икки давлат ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолати, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, кибержиноятчиликка, иқтисодий жиноятларга ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллектни жорий этиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувларга эришилди.
Бу ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқалар мустаҳкамланишига янги туртки бўлишига ишонч билдирилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА