Коронавирус бўйича матбуот анжумани бошланди

2019 йилнинг декабрь ойида Хитойнинг Хубей провенциясида тарқалган ва бугунги кунга келиб сайёрамизнинг қарийб 100дан ортиқ мамлакатига кириб борган янги турдаги коронавирус инфекцияси дунёни ларзага солган ҳодисалардан бири бўлди.
Хўш, жаҳонда коронавирус бўйича эпидемик вазият қандай? Ушбу касаллик Ўзбекистонга кириб келмаслиги учун нималар қилинмоқда?
Шу каби саволларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бошланган матбуот анжуманида жавоб берилади.
Анжуманда АҚШ микробиология уюшмаси аъзоси, Соғлиқни сақлаш ва эпидемиология бўйича халқаро эксперт Михаил Фаворов иштирок этмоқда.
thumbnail-tw-20200120194511-1011.jpg
thumbnail-tw-20200120194511-1011.jpg

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА