Коронавирус асосан кимларга юқади?

Кузатув ва таҳлилларга кўра, дунё бўйича 19 ёшгача бўлганлар орасида янги турдаги коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган. Инфекция асосан кекса ёшдаги ва сурункали касаллиги бор беморларга юқиб, оғир кечмоқда. 
Ушбу ҳолатни соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов организмнинг ҳимоя воситаси – иммунитет мустаҳкамлиги билан изоҳлади. Шу боис, иммунитетни кучайтирувчи озиқ-овқатлар истеъмол қилишни, дори препаратларини (албатта, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда) қабул қилишни тавсия этди. Айниқса, кекса ёшдаги ва сурункали касалликлар билан оғриган оила аъзоларимиз бўлса, уларни алоҳида парваришлаш кераклигини маслаҳат берди.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА