Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишича, бундай “ташаббус” ҳақида уларнинг хабари йўқ.
Ижтимоий тармоқда “Mening Yurtim” каналининг “Марказий студия” дастурида “Энди таълим муассасасига ўқувчилар мактаб формасида келиши шарт эмас. Бунинг учун 2,23 миллион сўм тўланиши кифоя” мазмунидаги лавҳа намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур Низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган.
Барча ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йили бошида ушбу талаблар билан таништирилиб, ўқув йили давомида ўз фарзандининг Низом талабларига мос равишда умумтаълим мактабларига келишини таъминлашга масъул ҳисобланади.