Сенатнинг биринчи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев ижро ҳокимияти органлари устидан самарали назорат ўрнатиш масалаларига тўхталиб ўтди.
– Шундай вақт келдики, сенаторлар ижро ҳокимияти ёмон, хато қиляпти деб ўтиришнинг вақти ўтди. Ижро органи фаолияти устидан ким назорат қилиши керак қуйи поғоналаридаги Кенгаш, тепада сенаторлар эмасми?!

Қуйи кенгашлар қанчалик фаол бўлса, Сенатнинг иши шунча самарали бўлади. Сенаторлар жойлардаги раҳбарлар ҳисоботларини эшитишни, республика доирасида ҳал қиладиган масалаларни Сенат муҳокамасига киритиши керак. Ушбу фаолиятини самарали ташкил этиш ва маҳаллий Кенгашларнинг иши сифатини ошириш мақсадида уларда доимий котибият ташкил этишни таклиф этаман. Шунингдек, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда вазирлик ва идоралар ҳудудий тузилмалари раҳбарларини ўз лавозимига лойиқлик юзасидан таклиф киритиш ваколати берсак, нима дейсизлар, – деди Президент.
ЎзА