Президент: Мустақилликни ҳеч кимга бериб қўймаймиз!

Олий Мажлис Сенати биринчи мажлисида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт ҳақида тўхталиб ўтди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га Ўзбекистоннинг қўшилиши билан боғлиқ масала ҳақида фикр билдирар экан, Давлатимиз раҳбари ҳар қандай қадам халқ манфаатидан келиб чиқиб қўйилишини таъкидлади. — Биз ҳеч қачон мустақилликни ҳеч кимга бериб қўймаймиз!
Мамлакатимиз иқтисодиётини тиклаш учун ҳали кўп иш қилиниши керак. Очиғини айтганда, бу борада бизга камида 50 миллиард доллар керак. Лекин ҳеч ким бизга бунча кредитни беғараз бермайди. Ҳозир олаётган кредитларимиз эса – булар сиёсий кредитлардир.
Биз бугун оғир , таҳликали замонда яшаяпмиз. Тўғри йўлни топишнинг ўзи азоб.
Фақат ўзаро якдиллик, халқ вакилларининг замон талаби даражасида фидойилик билан иш олиб бориши олға интилишимизга йўл очади.
Н.Абдураимова, ЎзА