Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича: ота-оналар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги 81 та умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига (асосий квота бўйича) ўқувчиларни қабул қилиш Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилмоқда. 
Умумтаълим муассасалари микроҳудудига кирмаган, шунингдек жорий йилнинг 31 декабрига қадар 7 ёшга тўлмаган болаларни қўшимча квота асосида қабул қилиш 1 августдан бошлаб амалга оширилиши режалаштирилган эди.
Ҳозирда, ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 469-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)га жойлаштирилган.
Шунга кўра, умумтаълим муассасаларининг 1-синфига қўшимча квота асосида қабул қилиш мазкур қарор лойиҳаси қабул қилинганидан кейин амалга оширилиши маълум қилинади.
Давлат хизматлари агентлиги 
Тошкент шаҳар бошқармаси 

 

ЎзА