2019 йил 9 июль куни соат 20:30ларда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида яшовчи 26 ёшли Ш.М. исмли аёл уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган отаси 50 ёшли Ш.Ю.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Ш.Ю. касалхонага ётқизилиб, Ш.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу – фарзанднинг ўз отасини пичоқлаб қўйишига оид биринчи ҳолат эмас.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
ЎзА