Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев 26 декабрь куни Оқтоудаги авиаҳалокат муносабати билан мамлакатда мотам эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда “AзерТАЖ” агентлиги.

“Озарбайжон Президентининг фармони билан 26 декабрь республикада мотам куни деб эълон қилинди”, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 25декабрь куни эрталаб Қозоғистон ғарбидаги Октоу шаҳри яқинида Озарбайжон Ҳаво Йўлларининг Боку – Грозний йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 62 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Озарбайжон Бош прокуратурасига кўра, 32 киши тирик қолган. Бу якуний рақам эмаслиги қайд этилган.

Г.Сатторова, ЎзА