Шимолий Осетия-Aлания Республикаси пойтахти Владикавказ шаҳрида «Алания Молл» савдо марказининг учинчи қавати ва томи ёниб кетди. Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки хулосасига кўра, ёнғин майдони 800 квадрат метрни ташкил этган.

Ҳодисага маиший газ портлаши сабаб бўлган, деди тезкор хизмат вакиллари.

Офат туфайли 57 ёшли фаррош аёл ҳалок бўлгани қайд этилди. Ёнғин чиққан пайт мажмуада мижозлар бўлмаган. Бир неча ходим ва йўловчилар жароҳат олган. Aйни пайт 9 киши жароҳатлангани маълум. Қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.