Диққат танлов! “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ”

Диққат, танлов!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” анъанавий кўрик-танловини эълон қилади.
Танловга “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, шунингдек, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар – келажагимиз”, “Беш ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган туб ислоҳотларни кенг ёритувчи ижодий асарлар қабул қилинади.
“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
– ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;
– босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;
– оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари;
– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;
– тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;
– кино санъати асарлари.
Кўрик-танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;
– муаллифнинг паспорт нусхаси;
– иш жойидан тавсиянома;
– муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.
Кўрик-танловга 2018 йилнинг 1 августидан 2019 йилнинг 1 августигача бўлган даврда расман чоп этилган адабий-бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телеканалларда эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ва кино санъати асарлари жорий йилнинг 5 августига қадар қабул қилинади.
Кўрик-танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами арафасида тақдирланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Ижодий ишлар “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилларга юборилиши лозим:
 
100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, телефонлар: 71 244-35-35; 71 244-64-61, 71 244-27-79;
 
100066, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, телефон: 71-231-83-67;
 
100115, Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси 1-А уй. “Ўзбеккино” миллий агентлиги, телефон: 71 277-81-05.

 

ЎзА