Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми давом этмоқда.

Форумнинг ялпи сессиясида БМТ Бош котиби ўринбосари Татяна Молчан,  Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд, Сингапур Парламенти Спикери Сиа Киан Пенг, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ҳам қатнашмоқда.

Сессияга CNN телеканали журналисти Ричард Квест модераторлик қилмоқда.

Айни дақиқаларда ялпи сессияда Президентимиз нутқ сўзламоқда.

 

ЎзА