Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Германия Бундестаги “Германия – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раиси ўринбосари Манфред Грунд билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида парламентлараро алоқани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда, ўзаро муносабатни фаоллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, илмий-тадқиқот марказлари ўртасида алоқани йўлга қўйиш, меҳнат миграцияси ва таълим соҳасида қўшма дастур, лойиҳалар кўламини кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Музокара кун тартибидан турли даража ва шаклдаги бўлажак қўшма тадбирларга доир масалалар ҳам ўрин олди.