​Ёзни “Камалак” билан​

Нукус шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши томонидан “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Унда “Йўлчилар” маҳалласи ёшлари ва ота-оналар иштирок этди.
Тадбир доирасида болалар иштирокида қизиқарли викториналар, маҳалла ёшлари ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ташкил қилинди. Шунингдек, Нукус шаҳар маданият бўлимига қарашли болалар ашула ва рақс ансамбллари томонидан тайёрланган қизиқарли концерт дастурлари ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбийларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
– Ушбу тадбир мақсад ёз мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва уларни маънавий етук баркамол авлод қилиб тарбиялашдан иборат, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мутахассиси Азамат Абибуллаев.
Лойиҳа доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этган болаларэсдалик совғалари билан тақдирланди.
photo5296330297224309741.jpg
photo5296330297224309742.jpg
photo5296793835864697733.jpg
photo5296793835864697734.jpg
photo5296330297224309743.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА