Жорий йилнинг 10-12 январь кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида Каратэ WKF бўйича “A seria” мусобақаси ўтказилади. Унда дунёнинг 87 мамлакатидан жами 1 минг 173 нафар каратэ усталари 14 та вазн тоифасида баҳс олиб боради.
Жаҳон рейтинг балларини берувчи ушбу мусобақада Сулаймон Юсупов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этади.
Айни дамда Тбилиси шаҳрида бўлиб турган терма жамоамиз аъзолари, Сулаймон Юсупов (бош мураббий), Ғофуржон Зоҳидов, Иқболжон Узоқов каби тажрибали мураббийлар қўл остида мусобақа олдидан сўнгги тайёргарлик машғулотларини ўтказмоқда. Каратэчиларимиз машғулотлар давомида жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб турувчи, техник ва тактик ҳамда тезкорликни ошириш машқларини бажармоқда.
Дарвоқе, “A seria” мусобақасида ҳакамларимиздан Азизбек Бўриев ва Бобур Давлатов беллашувларни бошқариб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА