Трамп: “Туркманистон Ғарбга газ экспорт қилишнинг янги имкониятларидан фойдаланади”

АҚШ Президенти Дональд Трамп Каспий денгизи бўйича ҳуқуқий мақоми янгидан аниқлангани муносабати билан ТуркманистонҒарбга газ экспорт қилиш имкониятидан фойдаланишига умид билдирди.
Бу ҳақда РИА Новости “ Нейтральный Туркменистан” газетасига асосланиб хабар беради.
Қайд этилишича, АҚШ етакчиси Наврўз байрами муносабати билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовга мактуб йўллаган. Унда “Америка халқи ва ишбилармон доиралари Туркманистон билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашда янги йўналишлар излаётгани” таъкидланади.
”Умид қиламанки, Каспий денгизи бўйича янгидан ҳуқуқий мақоми аниқлангани муносабати билан Туркманистон Ғарбга газ экспорт қилишнинг янги имкониятларидан фойдаланади” деган Трамп табрик мактубида.

 

ЎзА