Марказий Осиёдаги ўзига хос ягона музей

Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ўзига хос бўлган Марказий Осиёдаги ягона музейдир.
Инфо-тур иштирокчилари Қорақалпоғистон Республикаси И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейиига ташрив буюрдилар.
1966 йил ташкил топган музейда умумий сони қарийиб 90 мингни ташкил этадиган экспозициялар сақланади.
Музейда, асосан 1920-1930 йилларда яшаб ижод қилган ўзбек ва рус рассомларининг ижод намуналари бор.
Музей 3 та – археология, халқ амалий санъати ва тасвирий санъат бўлимидан ташкил топган.
Археология бўлимида антик даврдан, то ўрта асрларга қадар бўлган Қорақалпоқ ва Хоразм маданиятини акс эттирган археологик топилмалар сақланади.
Тасвирий санъат бўлими И.А.Савицкий билан бир вақтда яшаб ижод қилган ўзбек, рус рассомларининг ўзига хос йўналишдаги асарларидан ташкил топган.
Халқ амалий санъати бўлимида 19-аср охири, 20-аср бошларидаги қорақалпоқ халқ амалий санъати намуналари жой олган.
Музейда 150 га яқин ходим фаолият олиб боради.
Кўплаб хорижий давлат олимлари археологлари илмий изланишлар олиб бориш мақсадида ташриф буюради.
– Музейга 2018 йилда 200 мингга яқин хорижий ва маҳаллий сайёҳ келган. Муҳим жиҳати шундаки, гарчи рассом И.В.Савицкий Украинанинг Киев шаҳрида туғилган бўлса-да, унинг ижоди Қорақалпоғистон билан узвий боғлиқ. И.В.Савицкий ўз васиятига кўра Нукус шаҳрида дафн этилган, – дейди музей экспозиция зали бошлиғи Конисбай Тлеўов.
photo5210722231691356991.jpg
photo5210722231691356992.jpg
photo5210722231691356995.jpg
photo5210722231691356996.jpg
photo5211061302179506753.jpg
photo5211061302179506754.jpg
photo5211061302179506755.jpg

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА