Китоб муаллифи ёзувчи Чве Ҳи Ёнг Кореянинг Ўзбекистон ҳақидаги «UzKor Economy» журнали мухбиридир. У 2018 йил давомида Ўзбекистонга 6 маротаба саёҳат қилган.
Саёҳатлари давомида унинг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ва муҳаббати ортиб борди. Шу сабабли Корея китобхон оммасига Ўзбекистонни кенг ёритиш мақсадида ушбу китобни ёзди.
Китобнинг пролог қисмида Ўзбекистонда 2018 йилнинг февраль ойида жорий қилинган визасиз ташриф тизими каби туризм соҳасида юз берган энг сўнгги янгилик ва ўзгаришлар билан танишасиз.
Биринчи боб Тошкент, Хива, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Шаҳрисабз, Фарғона, Термиз каби Ўзбекистоннинг асосий тарихий туристик шаҳарларидаги эътиборга сазовор жойлар билан танишишга бағишланган.
Китобнинг иккинчи бобида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга бўлган расмий давлат ташрифидан кейинги икки мамлакат тадбиркор доираларининг саёҳатлари ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.
«Чве Ҳи Ёнг мазкур китоби орқали Кореядаги барча одамлар қардош мамлакат бўлиб қолган Ўзбекистонни янада яхшироқ билишларини хоҳлайман. Янада кўпроқ кореялик туристлар Ўзбекистонга саёҳатга боришлари учун унинг туристик салоҳиятини намоён қилиш мақсадида ушбу китобни ёздим», дейди муаллиф.
Китоб 10 минг ададда нашр этилган бўлиб, 464 бетдан иборат.
ЎзА