“Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона портали яратилади

Мазкур порталда халқаро рейтинглар бўйича йиллик ҳисоботлар ёритилиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралда “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелгача Интернет тармоғида “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона портали яратилади.
Мазкур порталда халқаро рейтинглар бўйича йиллик ҳисоботлар, шунингдек, ҳисоботларни ўрганиш ва эълон қилиш муддатларини кўрсатган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича ишлар аҳволини яхшилашга қаратилган халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг тавсиялари ёритилиб борилади.
2019 йил 1 апрелгача Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини ҳисобга олиб хорижий давлатларнинг ижобий тажрибасига асосланган рейтинглар методологияси тасдиқланади.
Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини, шу жумладан, тадқиқот институтларининг маълумотлари ва ўрганиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда яхшилаш бўйича ҳар йили “Йўл хариталари” ишлаб чиқилади.​​

 

ЎзА