Жорий йилнинг 4-15 февраль кунлари Халқаро валюта жамғармасининг миссияси техник кўмак бериш доирасида Марказий банкка ташриф буюрди.
Марказий банк ахборот хизмати маълум қилишича, ташриф давомида халқаро экспертлар Марказий банкнинг пул ва валюта бозоридаги операцияларини такомиллаштириш бўйича ўз тавсияларини берадилар.
Ташрифдан кўзланган мақсад – Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инструментлари ва ички валюта бозоридаги операцияларни такомиллаштириш, хусусан, ички пул ва валюта бозорларини ривожлантириш, шунингдек, банк тизимида ликвидлик даражасини прогнозлаштириш ва оптимал фоиз коридорини аниқлаш усулларини ишлаб чиқишда Марказий банкка яқиндан кўмак бериш.
ЎзА