Жорий йилнинг 27-31 март кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида “Казанская чаша 2019” халқ амалий санъати ва бадиий ҳунармандчилиги халқаро кўргазма ярмаркаси ўтказилади.
Мазкур халқаро кўргазма Россияда ўтказиладиган энг йирик кўргазмалардан бири бўлиб, унда сал кам 200 компания ва уюшма, дунёнинг турли давлатларидан ҳунармандлар ташриф буюради.
Кўргазма ярмаркада семинар ва маҳорат дарслари анъанавий равишда ўтказилади.
Шунингдек, бу ерда ҳунармандлар, дизайнерлар, улгуржи ва чакана савдо вакиллари билан учрашиш имконияти мавжуд.
Мазкур кўргазма ярмаркада ўзбек ҳунармандлари ҳам иштирок этади.
ЎзА