Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм "Россия-Культура" телеканалида намойиш этилади.

Фильм 17 февраль куни, Москва вақти билан соат 13:20 да эфирга узатилади. Мазкур фильм ислом тарихи ва маданиятидаги буюк шахс – Имом ал Бухорий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. Минг йиллардан буён у нафақат мусулмон оламида, балки бутун дунёда улкан ҳурмат – эътиборга сазовор инсондир. 
Фавқулодда қобилиятли ва адолатпарвар Имом ал Бухорий Қуръони Каримдан сўнг ислом таълимотидаги иккинчи китоб – «Ал Жомеъ ас-саҳиҳ» (“Ишончли тўплам”) асарининг муаллифи ҳисобланади.
Фильмда Ўзбекистоннинг машҳур олимлари, хорижий экспертлар ва диний уламолар иштирок этишган. Яратганга хизмат қилиш ва инсониятга чексиз муҳаббат билан йўғрилган умр.
Имом Курраи заминдаги саёҳатининг энг сўнгги кунигача ўзининг юксак ғоялари ва улкан вазифасига содиқ бўлиб қолди.​​​

 

ЎзА