Қорақалпоғистонда ёш гвардиячилар беллашди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Ёш гвардиячилар” республика мусобақасини ўтказмоқда.
Мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳудуддаги Миллий гвардия бўлинмаларига бириктирилган 4 мактаб ўқувчилари ва Нукус шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари 5 шарт бўйича ўзаро беллашди.
IMG_3850.JPG
Мусобақада биринчи ўринни Нукус шаҳар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қўлга киритди.
“Ёш гвардиячилар” мусобақасининг мамлакат босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади.

 

Муҳайё Тошқораева,ЎзА​​