Таълим муассасаларидаги машғулотлар вақтинча тўхтатилади

Озарбайжонда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли17-18 январь кунлари таълим муассасаларидаги машғулотлар вақтинчалик тўхтатилади. Мамлакат таълим вазири Жайҳун Байрамов шу ҳақдаги буйруқни имзолади, дейилади маҳкама матбуот маркази тарқатган маълумотда. “БЕЛТА-Trend” хабарига кўра, аввалроқ мамлакатда шимоли-ғарбдан эсувчи шамолнинг тезлиги секундига 20-25 метр бўлиши, айрим пайтларда 30-35 метргача етиши айтилган.
Денгиз перронларидан 1 минг 700дан ортиқ нефтчилар кўчирилган.​​

 

ЎзА