Россиянинг Тула шаҳрида хоккей бўйича «Евроосиё дўстлик кубоги» мусобақасининг финал босқичига старт берилди.

Баҳсларда Тошкентнинг «Ҳумо», ВХЛ чемпиони «Нефтьяник» (Алметьевск, Россия), Экстра-Лига чемпиони «Металлург» (Жлобин, Беларусь) ҳамда ВХЛ вице-чемпиони АКМ (Тула, Россия) жамоалари иштирок этмоқда.

Бугун, 6 январь куни турнирнинг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. «Ҳумо» финал йўлида «Металлург» билан куч синашди.

Ўйиннинг асосий вақтида томонлар муроса йўлини танлади. Ҳисоб 3:3 кўринишида якунланди. Овертаймда эса омад рақибларга кулиб боқди.

Энди «Ҳумо» эртага «Евроосиё дўстлик кубоги»нинг бронза медали учун кураш олиб боради.

Т.Рўзиев, ЎзА