Нукусда иккита олий ўқув юртининг филиаллари очилди

Нукус шаҳрида 11 январь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиаллари очилиб, уларда янги ўқув йили бошланди. Шунинг билан ҳудудда олий ўқув юртлари сони 8 тага етди.
– Ушбу филиалларнинг очилиши халқимиз, ёшларимиз учун ажойиб совға бўлди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Довутбай Қурбаниязов. – Президентимиз томонидан олий таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Қорақалпоғистонда ҳам ўз самарасини бермоқда. Янги филиалларда талаба-ёшларнинг ҳар томонлама теран билим олиши учун барча шароитлар яратилган.
7.JPG
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалига бадиий гимнастика, дзюдо, баскетбол, волейбол, эшкак эшиш, эркин кураш, мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия ва спорт соҳалари бўйича 50 нафар, Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига ветеринария медицинаси (қора моллар касалликлари), зооинженерия (йилқичилик ва туячилик), зооинженерия (балиқчилик) соҳаси бўйича 30 нафар талаба қабул қилинди.
Муассасаларда ўқув, лаборатория, замонавий компьютер хоналари, ахборот-ресурс марказлари мавжуд бўлиб, улар зарур адабиётлар, спорт инвентарлари билан таъминланган. Филиаллар фаолиятини янада такомиллаштириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида мамлакатимиздаги, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлардаги нуфузли олий ўқув юртлари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари билан яқиндан алоқалар ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
8.JPG
12.JPG
13.JPG
14.JPG
19.JPG
Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА