Ўтган йилнинг ноябрь ойида мамлакатда иш ўрни 227 мингга кўпайди, ишсизлик даражаси 4,2 фоизни ташкил этди, деб ёзган “Aмерика овози”.

Ўтган ҳафта ишсизлик нафақаси олиш учун ариза топширган америкаликлар, кутилмаганда, камайди. Демак, йил бошида барқарор меҳнат бозори шаклланган.

Ишсизлик даъвоси йил давомида ўзгарувчан хусусият касб этади. Яъни, янги йилда ишсизлик даражаси ишдан бўшатиш ҳолати камлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Меҳнат бозори барқарорлиги сешанба куни эълон қилинган маълумот билан тасдиқланган.

Меҳнат бозори Федерал захирага январь ойида фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдириш имконини бериши кутиляпти.

Эслатиб ўтамиз, сайланган Президент Дональд Трамп солиқни пасайтириш, импорт божини сезиларли даражада оширишга ваъда берган.

АҚШда инфляцияни жиловлаш учун 2022-2023 йилларда ставка 5,25 фоизга кўтарилган.

Тарихий стандарт бўйича ишдан бўшатиш даражаси пастлигича қолса-да, қабул қилиш секинлашди. Айрим ишсиз қолганлар кўп ойдан бери иш қидирмоқда.

Умуман, ўтган йил ноябрда қўшилган 227 минг янги иш ўрни ҳисобига ишсизлик даражаси ўзгаришсиз қолиши тахмин қилиняпти.

Aввалроқ мамлакатнинг кредит карта қарзи рекорд даражага чиққани айтилганди.