Бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди
«АҚШнинг Кентукки штатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ва бир ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди», дейилади «WKYT» телеканали ахборотида. 

Қайд этилишича, бахтсиз ҳодиса душанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан 02:30 да Лексингтон шаҳридаги трассада юз берган.

Ҳаракатланаётган оқ пикап қарама-қарши йўналишдаги автомобилга (унда эр-хотин уч фарзанди билан бўлган) урилиб кетади. Тўқнашув оқибатида енгил машина ёнғин ичида қолади.

Телеканал эҳтимолига кўра, оқ пикап ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган.

 

ЎзА