Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрам ива «1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни» байрами муносабати билан институтнинг 1-курс талабалари ўртасида «Спартакиада-2018» мусобақалари бўлиб ўтди.

Спартакиада мусобақалари спортнинг 6 тури бўйича – шахмат, баскетбол, гандбол, волейбол, мини футбол, стол тенниси бўйича ҳар ҳафтада мунтазам равишда тасдиқланган рўйхат асосида ўтказиб борилди.

Спорт мусобақаларида институтнинг жисмоний маданият факультетининг тажрибали тренер-ўқитувчилари адолатли турда ҳакамлик қилди.

Спартакиада якунлари бўйича тантанали тақдирлаш тадбири ўтказилиб, унда институт ректори Б.Отемуратов ва проректорлар, барча факультет деканлари ва спорт мусобақаларининг иштирокчилари қатнашди.

Сўзга чиққанлар ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш ҳар томонлама соғлом келажак эгаларини тарбиялашдаги аҳамиятли қадам эканлигини таъкидлади.

Спартакиада мусобақалари якуни бўйича жами 3 олтин, 4 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритган чет тиллари факультети талабалари умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

3 олтин ва 2 бронза медали билан мактабгача ва бошланғич таълим факультети талабалари 2-ўрин, 2 олтин 5 кумуш медаль жамғарган физика-меҳнат факультети талаба-ёшлари 3-ўринни эгаллади.

Бошқа факультетларнинг кўрсаткичлари қуйидагичи бўлди:

4-ўрин. Математика-информатика – 1 олтин, 1 кумуш, 3 бронза медали.

5-ўрин. Тарих-география – 1 олтин, 1 кумуш, 2 бронза медали.

6-ўрин. Педагогика – 1 олтин медали.

7-ўрин. Филология – 2 бронза медали.

8-ўрин. Кимё-биология – 1 бронза медали.

Ғолибликни қўлга киритганлар ва совриндор бўлган талабалар институт ректорат ива ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган диплом, медаль, кубок ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

 

Ислам Матеков,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.