Аҳоли орасида пенсия тайинланишида эътирозлар бор

Миллий матбуот марказида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятига бағишланган матбуот анжумани давом этмоқда.
– 30 йил иш стажига эга бўлган фуқаро ва 10 йил стажга эга бўлган фуқаро пенсияси орасидаги фарқ 100-200 минг сўм. Аҳоли орасида бундай ҳолатларга эътирозлар бор. Натижада фуқаролар, айниқса, ёшларда ишламасдан ҳам яхши пенсия олса бўлар эканку, деган фикрни уйғотмоқда.
Биринчидан, тизим жуда мураккаб бўлиб, баъзан ўзимизнинг ходимлар ҳам уни тушуна олмай қоляпти. Ҳудудлардаги айрим инспекторлар меҳнат дафтарчасини архивдан тасдиқлатиб келишни фуқародан талаб қилишмоқда, аслида бунга ҳожат йўқ. Авваллари инсон омилига боғлиқ равишда кимгадир кўпроқ, кимгадир камроқ пенсия тайинланар эди. Ҳозирда эса бу ишлар программалаштирилган бўлиб, марказдан туриб тизимни назорат қилиш имконияти мавжуд, – деди Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Ёрқин Турсунов.
Сайтимизни кузатишни давом этинг!​​

 

ЎзА