«Малибу Турбо» — Дунё тренди энди Ўзбекистонда

27 октябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган автополигонда GM UzbekistanУзбекистан АЖда моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегияга мувофиқ ишлаб чиқарилаётган турбодвигателли «Малибу» автомобилининг янги авлоди намойиш қилинди ва тест-драйвдан ўтказилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Тест-драйв иштирокчилари автомобилнинг барча афзалликларини кўриб чиқиш имконига эга бўлишди.

Айни дамда деярли барча автомобиль ишлаб чиқарувчилар турбопуфлагичли двигателларга босқичма-босқич ўтмоқда. Прогнозларига кўра 2021 йилга бориб дунёдаги барча автомобилларнинг 48% турбодвигатель билан жиҳозланган бўлади.

 

ЎзА