Об-ҳаво маълумоти. Қор ва ёмғирли кунлар бошланади...ми?

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин.
Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, шиддат билан 25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, шиддат билан 25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, шиддат билан 25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.​​

 

ЎзА