Очиқ осмон остидаги концерт

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри ўзининг навбатдаги 89-ижодий мавсумнинг очилишига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Очиқ осмон остидаги файзли концерт – «Open Air» мусиқий дастури жонли мусиқий ижродан баҳраманд бўлиш имконини бериши билан аҳамиятлидир.
Концертда театрнинг оркестр жамоаси, Ёшлар симфоник оркестри, шунингдек, халқаро ва республика мусиқа танлови ғолиблари иштироки кўзда тутилган. Кечада классик мусиқа билан бирга жозибали куйлар, серенадалар, машҳур опералардан ариялар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “SOTHIS AEGIS” компанияси, “Ўзбекнефтгаз“ акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси каби ташкилотлар мазкур тадбирни ташкил этишда жонбозлик кўрсатмоқда.

 

Н.Усмонова, ЎзА