Ёшлар учун яна бир қулайлик

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида “Ёшлар маркази” фойдаланишга топширилди. 

Бинода 200 ўринли конференция зали, кутубхона, спорт зали, информатика ва бир нечта машғулот хоналари мавжуд. Айни пайтда чет тили, тасвирий санъат, тикиш-бичиш, шахмат-шашка, бадиий гимнастика каби тўгараклар фаолият юритмоқда. Замонавий жиҳозланган марказда ёшлар ўз билими ва салоҳиятини юксалтириши учун барча шароит яратилган.

Икки қаватли замонавий бино тумандаги «Жамшид» масъулияти чекланган жамияти томонидан қисқа муддатда қуриб битказилди.

7.jpg
9.jpg
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА