Расмий ташриф тафсилотлари барча оммавий ахборот воситаларида бевосита ёритилди

Аввал хабар қилганимиздек, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг юртимизга расмий ташрифи муносабати билан пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида журналистлар учун ташкил этилган брифингда ташриф тафсилотлари батафсил кузатиб борилди. 

Брифинг давомида журналистлар икки мамлакат ўртасидаги ҳукуматлараро, вазирлик ва идоралар ўртасидаги икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими билан онлайн режимда танишди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари Президентларнинг очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган учрашувини, ҳамкорликни ривожлантиришга доир кенг қамровли фикр-мулоҳазаларини тинглади. Ўз навбатида, соҳа ходимлари ҳам имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон ва Беларуснинг узоқ муддатли манфаатларига, мамлакатларимизни ривожлантириш ва халқларимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилишини қайд этди.

 

ЎзА