Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими янги бинода

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ички ишлар бўлимининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими янги бинода иш бошлади.
d7805743-3f34-437d-9f5e-0c7c08dae878.jpg
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, туман ва шаҳар ички ишлар бўлимларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари масъуллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
dc630f9e-d46c-47a3-8879-c9c492956b00.jpg
Мамлакатимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак“, деган ғоя халқимиз манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани, бу борада ички ишлар тизими, хусусан, аҳоли билан доимо гавжум бўлган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Иштирокчилар янги бинода аҳолига биометрик паспортлар бериш, уларнинг хорижга чиқиш юзасидан ҳужжатларини кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинчалик рўйхатга қўйиш бўйича яратилган шароитлар билан танишди. Масъуллар томонидан барча туман ва шаҳарларда аҳоли учун худди шундай қулай шароит яратиш лозимлиги қайд этилди.
Тадбир мобайнида биринчи маротаба фуқаролик паспорти олаётган шаҳарнинг бир гуруҳ ёшларига биометрик паспортлар тантанали равишда топширилди.

 

А.Худойқулов, ЎзА