​Осиё ўйинлари-2018: Истомин финалда!

Теннисчимиз Денис Истомин яккалик баҳсларида Осиё ўйинлари финалига йўл олди.
У ярим финалда ҳиндистонлик Гуннесваран Прайнешни 2 сет давом этган учрашувдада 6:2, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди.
Истомин финалда Ли Дукҳе (Жанубий Корея) ва Ву Йибинг (Хитой) ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кортга чиқади.
Турнирга биринчи рақамли ракетка сифатида ташриф буюрган Истомин ярим финалга қадар покистонлик Ақил Хонни 6:3, 6:1 ҳисобларида, хитойлик Жанг Жиженгни 6:4, 6:3 ҳисобларида, қозоғистонлик Александр Бубликни 6:1, 3:0 ҳисобларида (техник ғалаба) мағлубиятга учратганди.

 

ЎзА