Замонавий илм-фан ютуқлари яқин ўн йилликларда ердан бошқа цивилизацияларнинг эҳтимолий сонини тахмин қилиш имконини беради, дейди Рочестер университети физика ва астрономия профессори Адам Франк америкалик блогер Алексей Фридманга берган интервьюсида.
“Бу ҳайратланарли хулоса: икки ярим минг йил давомида бир-биримизга бу ҳақда гапириб келдик, энди эса бизда шу саволга жавоб бериш имкони бор. Кейинги 10, 20, 30 йил ичида айни мавзуда муайян маълумотларга эга бўламиз”, – деган эксперт.
Олимнинг сўзларига кўра, астрономлар таъкидланган даврда заминимиздан ташқаридаги ҳаётни топа олмаслиги мумкин, аммо Ерга ўхшаш сайёраларни ўрганиш коинотда ҳаёт пайдо бўлиши ва тарқалиши даражасини босқичма-босқич баҳолайди.
Яқинда Пентагоннинг кенг қамровли аномал ҳодисаларни ўрганиш бошқармаси (All-domain Anomaly Resolution Office, AARO) 2024 йил учун тайёрлаган ҳисоботга кўра, агентлик 118 аномал ҳодисани ўрганиб чиқиб, ердан ташқаридаги фаолият, тирик мавжудот ёки технология изини топа олмаган. Таҳлил қилинган яна 174 иш бўйича якуний хулоса ҳали расман эълон қилинмаган.