Кўрсатилмаган хизмат учун истеъмолчи ҳақ тўламайди

Нукус тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тумандаги Саманбай номидаги овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 16-умумтаълим мактаби ишчилари Ш.Жусипов, Г.Даўлетмуратова, Г.Тажимуратова, Б.Оңдосимовалардан ариза келиб тушди.
Унга кўра, “Тоза ҳудуд“ ДУК Нукус тумани филиали томонидан кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ ҳисобланган.
Ушбу мурожаат бўйича Нукус тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ўрганиш ишларини олиб борди. Натижада истеъмолчиларга “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан кўрсатиладиган хизматлар, хизмат тарифи ҳақида тушунтиришлар олиб борилмагани, истеъмолчилар билан шартнома тузилмаганлиги ва корхона томонидан хизмат учун асоссиз 3 миллион 823 минг 200 сўм қарздорлик ҳисоблангани аниқланди.
Ушбу аниқланган хато ва камчиликлар жамият ходимлари томонидан бартараф қилиниб, асоссиз қарздорлик олиб ташланди.

 

ЎзА