Бизнес-омбудсман Франция пойтахти Париж шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг бизнесда ҳалоллик бўйича минтақавий тармоғи йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда 400 дан ортиқ вакиллар, жумладан, халқаро ташкилотлар, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, ИҲТТ ва Жаҳон банки, Бизнес-омбудсман институтлари, коррупцияга қарши курашиш тармоғига аъзо мамлакатларнинг давлат муассасалари, Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги етакчи экспертлар қатнашди.

Халқаро тадбирда Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов Ўзбекистонда бизнес юритишнинг ҳалол стандартларини жорий этиш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида коррупцияга қарши курашиш дастурларини амалга ошириш бўйича маъруза қилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА