Америка Қўшма Штатлари президентлигига Республикачи номзод Дональд Трамп Флоридадаги тарафдорлари олдида чиқиш қилиб, ўз натижасини “AҚШ тарихида ҳеч қачон кузатилмаган сиёсий ғалаба” деб атади ва сайловчиларга қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик изҳор этди.

Ўз навбатида Трампни табриклаб кўплаб сиёсатчилар, давлат раҳбарлари табрик йўлламоқда. Жумладан, кичик Кеннеди “Дональд Трампни тарихий ғалаба билан табриклаймиз, мамлакатни бирлаштириб, Aмерикани яна соғлом қилайлик!” – деб ёзди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Aвстрия канцлери қутлов номасида АҚШ муҳим стратегик ҳамкор эканини айтиб, мамлакатлар ўзаро муносабат кенгайишига умид билдирди. Сербия ва Франция етакчилари ҳам республикачини табриклади.

Трамп 30 ёшгача бўлган ёшлардан кўпроқ овоз олди, деб ёзди “NBC News” америкалик сайловчилар ўртасида ўтказилган сўровдан сўнг.

Саноқ бюллетенларига асосланган маълумотга кўра, Харрисга нисбатан устунлик мамлакат миқёсида беш миллиондан зиёд овозни ташкил этди.