Ўзбекистонлик хоккей мутахассислари илк бор жаҳон чемпионатининг турли дивизионларида ўтадиган мусобақаларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатида қайд этилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси хабар берди.
Унга кўра, ўзбекистонлик хоккей рефериси Сергей Ермаков 2025 йил 27 апрель-3 май кунлари Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 3-дивизионнинг «В» гуруҳ ўйинларини бошқариб боришда, яна бир ҳамюртимиз Давид Прокофьев эса келгуси йил 13-19 апрель кунлари Ереванда Арманистон, Ўзбекистон, Эрон, Қувайт, Малайзия, Индонезия терма жамоалари иштирокидаги 4-дивизион ўйинларида рефери сифатида фаолият олиб боради.
Ўзбекистонлик яна бир хоккей ҳаками Дониш Сайдуллаевнинг бош арбитрнинг «С» тоифадаги халқаро лицензиясини қўлга киритгани эса юртимизда қишки спорт турининг ушбу йўналишида халқаро тоифадаги малакали мутахассислар сафи ортиб бораётганидан далолат, дейиш мумкин.
Т. Рўзиев, ЎзА