Бугун, 27 сентябрь эрта тонгда Испаниянинг Леон шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

64 та мамлакатнинг 400 нафарга яқин ёш оғир атлетикачилари иштирок этган нуфузли мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз якунда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритгани эътиборли бўлди.

Бу, Акбар Жўраев, Руслан Нуриддинов сингари дунё тан олган чемпионларнинг муносиб издошлари етишиб келаётганидан далолат, дейиш мумкин.

Т.Рўзиев, ЎзА