Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш ҳуқуқига эга. Шу жумладан, хотин-қизлар ҳам ўзининг меҳнат қилишга оид ҳуқуқларини амалга оширишга ҳақли.

Қонунчиликка кўра, ишлайдиган аёлларга бир қатор енгилликлар ва имкониятлар белгилаб қўйилган. Оилавий вазифаларни бажариш билан банд бўлган шахслар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва бошқаларга алоҳида ғамхўрлик билан боғлиқ ҳолда асосланган тарзда уларга афзаллик бериш, шунингдек уларни чеклаш камситиш деб ҳисобланмайди.

Аёллар меҳнати қандай муҳофаза қилинади? Қайси ҳолатларда аёлларга қисқартирилган иш вақти қўлланилади? Боласини парваришлаётган она енгилроқ ишга ўтказилиши мумкинми?

Саволларимизга Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бош маслаҳатчиси Лобар Рўзимова батафсил маълумот беради.

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА