БААнинг Ал Айн шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CСI2* таснифидаги халқаро турнирда чавандозларимиз навбатдаги ғалабага эришди.

Аниқроғи, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев 145 см. баландликдаги тўсиқлардан от сакратишда “Otto Van De Achyerhoek” лақабли тулпори билан белгиланган масофани 26.24 сонияда биринчи бўлиб босиб ўтди. Шунингдек, ушбу йўналишда чавандозимиз “Chicarito” номли оти билан тўртинчи поғонадан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча мусобақанинг 140 см. баландликдаги тўсиқлардан от билан сакраш дастурида “Santos Hippica” лақабли тулпори билан иштирок этган ҳамюртимиз Бекзод Қурбонов биринчи поғонадан жой олган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА