Ҳанзала номи билан танилган хакерлар гуруҳи Исроил армиясига алоқадор компания маълумотлари базасидаги махфий ахборотлар қўлга киритилганини эълон қилди. Бу ҳақда “IRNA news” ёзди.

Фаластиннинг “Самаъ” ахборот агентлиги ёзишичa, мазкур гуруҳ сионистлар армиясининг 8200-бўлинмасига тегишли 40 терабайт ҳажмдаги махфий ҳужжат ва маълумот жойлаштирилган манбага кирган.

Айрим оммавий ахборот воситалари хакерлар қимматли маълумотларни қўлга киритишга муваффақ бўлгани маълум қилди.

“8200” Исроил армиясининг разведка бўлинмаси бўлиб, электрон жосуслик ва кибер макондан тўпланган маълумотлар шифрини очиш учун жавобгар ҳисобланади.

Дарвоқе, айнан шу хакерлар гуруҳи аввалроқ Исроил уруш вазирлигига қарашли “Appletec” компаниясини ҳам ҳайратда қолдирганди. Ўшанда Ҳанзала ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Исроил ҳарбийлари учун нозик электрон ва оптик тизимни лойиҳалаш учун масъул компания махфий маълумотларини қўлга киритганини ёзган эди.