Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман бўлими ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Фуқаро С.Е. фуқаро Ф.Г.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Пахтачи” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 15 сотих бўш ер майдони олиб беришни ваъда қилади ва эвазига 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.